Қозоғистонда чигирткалар тўдаси далаларга ҳужум қилмоқда
Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида чигирткалар тўдаси бир нечта туманлардаги далаларга ҳужум қилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат комплексидаги давлат назорат қўмитаси ҳудудий инспекцияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Қўстанай вилоятида чигирткаларни аниқлаш мақсадида 1625 минг гектар майдон ўрганилган.
Аниқланишича, ҳозирда 445 минг гектар майдонида чигирткалар тўдаси мавжуд. 266 минг гектар дала майдонидаги қишлоқ хўжалиги экинлари хавф остида.
Чигирткалар тўдасининг энг кўп миқдори Жангелди туманида аниқланган. Айрим ҳудудларда чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказмаган ҳолда бошқа ҳудудга кўчиб ўтаётгани қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда ҳудудларда чигирткаларга қарши ҳар куни ҳимоя тадбирлари ўтказилмоқда. Бироқ об-ҳаво ва иқлим шароити ҳар доим ҳам кимёвий ишлов беришга имкон бермаётгани туфайли вазият мураккаблашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter