Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда одам ўғирлашда гумонланиб тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қозоғистонда одам ўғирлашда гумонланиб тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бугун Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида Ҳиндистон фуқаросини ўғирлаб, ундан пул талаб қилганликда гумонланиб тўрт нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.

Маълум бўлишича, 27 ёшли Ҳиндистон фуқароси Қарағанда шаҳри полициясига мурожаат қилиб, уни номаълум шахслар мажбуран машинага ўтқазиб, Остона шаҳрига олиб кетишганини айтган.

Жиноятчилар Ҳиндистон фуқаросини хонадонда сақлаган ва зўравонлик билан таҳдид қилиб, озод қилиш учун 200 минг АҚШ доллари талаб қилган.

«Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан олиб борилган махсус тезкор тадбирлар давомида пойтахтда ижарага олинган хонадон ташкил этиб, унда одам ўғирлаш ва товламачиликда гумонланиб, 26 ёшдан 34 ёшгача бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ўғирлаш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва товламачилик ҳолатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», – дейилган хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг