Қозоғистонлик каскадёрлар «Наполеон» фильмида суратга тушди
Якунланаётган ҳафтада кинотеатрларда афсонавий режиссёр Ридли Скоттнинг «Наполеон» фильми намойиши бошланди. Кинокартинани тасвирга олишда Қозоғистоннинг «Nomad Stunts» каскадёрлари ҳам иштирок этган.
«Nomad Stunts» раҳбари Жандарбек Кунғожиновнинг айтишича, уларни ушбу лойиҳага каскадёр Ник Пауэл тавсия қилган.
Пауэл қозоғистонлик йигитлар билан Ҳиндистонда тасвирга олинган фильмда бирга ишлаган.
«Nomad Stunts» каскадёрларидан бири Мурат Елкенов «Наполеон» фильмида актёр сифатида ҳам қатнашган бўлиб, уни ролга Ридли Скоттнинг ўзи танлаб олган. Қозоғистонликлар фильмда аскарлар ролини ижро этган.
Фильмда бош ролларни Ҳоакин Феникс ҳамда Ванесса Кирби ижро этган. Кинокартина бюджети: 130–200 млн долларни ташкил этади. Буюртмачилар: «Columbia Pictures», «Apple Studios» ва «Scott Free Productions».
«Наполеон» — эпик тарихий фильм, режиссёр ва продюсер: Ридли Скотт. Сценарий муаллифи: Дэвид Скарпа. Кинокартинада Наполеон Бонапартнинг ҳокимият тепасига келиши ва унинг рафиқаси Жозефина билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter