Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида «Оқсой» бозори ёниб кетди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида «Оқсой» бозори ёниб кетди

Бугун Қозоғистоннинг Тараз шаҳридаги «Оқсой» бозорида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«20 январь куни соат 13:22 да Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига Оқсой бозори, алоҳида икки қаватли уйнинг томи ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди», — дейилади хабарда.

Бинода истеъмол товарлари, кийим-кечак, ўйинчоқлар сотиладиган чакана савдо дўконлари жойлашган бўлиб, иккинчи қаватда мато ва пардалар сотиш бўлимлари жойлашган.

Бинонинг биринчи қаватидан тўрт киши қутқариб олинган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 1500 квадрат метрни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг