Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рим папаси чеченлар ва бурятларни шафқатсиз деб атади

Рим папаси чеченлар ва бурятларни шафқатсиз деб атади

Рим папаси Франциск Украинадаги уруш ҳақида гапирар экан, чеченлар ва бурятларни «Украинадаги рус қўшинларининг энг шафқатсиз қисми» деб атади.

«Мен Украина ҳақида гапирганда, даҳшатли қийноқ остида ўлаётганларни назарда тутаман. Агар сизларда аянчи ўлим топган одамлар бўлса, уларни қийнаб ўлдирган одамлар ҳам топилади. Мен Украина ҳақида гапирганда шафқатсизлик ҳақида гапираман, чунки киритилаётган қўшинларнинг бешафқатлиги ҳақида хабарлар бор. Одатда Россия қўшинлари ичида энг шафқатсизлари чеченлар, бурятлар ва бошқалар ҳисобланади», – деган Франциск.

Бунга жавобан Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Францискнинг бу баёнотини «ҳақиқатни ўта сохталаштириш» деб атаган.

«Бу энди русофобия эмас, бу бузуқлик, мен қай даражада эканлигини ҳам билмайман. Эсингизда бўлсин, 90-йиллар ва 2000-йилларнинг бошларида бизга мутлақо тескарисини айтишган эди, булар руслар, славянлардир, улар бошқа халқларни қийнамоқда. Кавказ, ҳозир эса русларни Кавказ халқлари қийнаяпти, деб айтишяпти, улар ҳақиқатни бузувчилар бўлса керак», – дея таъкидлаган Захарова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг