Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия полицияси тожикистонлик мигрантларни ишга олади

Россия полицияси тожикистонлик мигрантларни ишга олади

Фото: ТАСС

Тожикистон фуқаролари Россия ички ишлар вазирлиги институтларига киришлари мумкин бўлди, деб хабар берди Топор Live телеграм-канали.

Абитуриентлар 2024-2025-ўқув йилидан қабул қилинади. Ўқиш кундузги бўлиб, беш йил давом этади.

РФ ИИВ инситутлари дипломларини қўлга киритган тожикистонликлар Россия ва Тожикистон полициясида ишлашлари мумкин.

Россия ички ишлар вазири шу йилнинг май ойида шахсий таркиб етишмовчилигидан шикоят қилиб, тўлиқ таркибни шакллантириш учун 152 минг киши керак бўлишини таъкидлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг