Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина Россия жанубидаги портга кучли зарба берди

Украина Россия жанубидаги портга кучли зарба берди

22 август куни Украина Қуролли Кучлари Россиянинг Краснодар ўлкасидаги "Кавказ" портига зарба берди. "База" Телеграм канали обуначиларга асосланиб, бандаргоҳ устида қалин тутун устуни пайдо бўлганини хабар қилган. 

Украина қуролли кучлари томонидан зарба берилган "Кавказ" портидаги паромда 30 та ёқилғи баки бўлган. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси, Темрюк тумани раҳбари Фёдор Бабенков ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

Унга кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:30 да портда турган темир йўл паромига ҳужум уюштирилган.

Воқеа жойида 12 та ўт ўчириш бригадаси, 3 та тез тиббий ёрдам бригадаси, Темрюк тумани авария-қутқарув хизмати қутқарувчилари ҳамда бошқалар ишламоқда. 

Паромда беш киши ҳам бўлган, уларнинг тақдири ҳозирча аниқ эмас. Паромнинг ўзи ҳужум оқибатида чўкиб кетгани маълум қилинди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг