Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия уч тоннали бомбасини Украинадаги урушда синовдан ўтказди

Россия уч тоннали бомбасини Украинадаги урушда синовдан ўтказди

Видеодан скриншот

Россия армияси Украинадаги урушда бошқариш ва коррекциялаш модулига эга уч тоннали ФАБ-3000 авиабомбасини биринчи марта қўллади. Бу ҳақда Bild нашри журналисти Юлиан Репке X ижтимоий тармоғи орқали хабар берди.

Айтилишича, бомба Харков вилоятидаги Липци қишлоғига ташланган. Россия учувчисиз қурилмаси олган видеотасвирда бомбанинг ташланиши ва унинг ортидан катта портлаш юз берганини кўриш мумкин.

Ушбу ахборотга Россия мудофаа вазирлиги расмий муносабат билдиргани йўқ.

2024 йил мартида РФ мудофаа вазирлиги уч тоннали фугасли авиабомбаларни серияли тарзда чиқариш бошланганини эълон қилганди. Ҳарбий эксперт Алексей Леонковга кўра, улкан вайронкор кучга эга ФАБ-3000 мустаҳкам мудофааланган объектларга ҳужум қилишга мўлжалланган. Унда қўлланилган янги технологиялар нишонни юқори аниқликда йўқ қилиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг