Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Россия қаҳрамони» ва мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

«Россия қаҳрамони» ва мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Дмитрий Булгаков ҳибсга олинди.

Булгаков Москвада коррупция бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида қўлга олинди ва ҳибс қилинган, деб хабар беради ФХХ.

Разведка хизмати бошқа тафсилотларга аниқлик киритмади.

Булгаков 2008 йилдан 2022 йил сентябригача мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, 2016 йилда эса «Россия қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат мудофаа соҳасида кенг кўламли қамоққа олишлар бўлмоқда.

Шу йилнинг апрель ойида Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов коррупция иши бўйича ҳибсга олинган эди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ишдан бўшатилди ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби бўлди, унинг собиқ ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг