Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда мудофаа бўйича яна бир йирик мансабдор қўлга олинди

Россияда мудофаа бўйича яна бир йирик мансабдор қўлга олинди

Москванинг Твер суди Мудофаа вазирлиги ҳарбий қурилиш компанияси бош директори Андрей Белковни мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айблаб, ҳибсга олди.

Аввалроқ пайшанба куни эрталаб Россия ОАВлари Андрей Белковга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.

«Интерфакс» агентлиги суҳбатдошига кўра, Белков давлат мудофаа буюртмаларини бажаришда фирибгарликка йўл қўйишда гумон қилинмоқда.

«Коммерсант» газетаси манбасининг хабар беришича, Белков 2019 йилда оширилган нархларда маҳсулот сотиб олган. Ўша пайтда Белков Россия Мудофаа вазирлигининг ташкилотларидан бирини бошқарган.

Шу билан бирга, тергов фақатгина ҳарбий компания иши билан чекланмаслиги мумкин, чунки Белковнинг фаолиятини собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ўринбосари Тимур Иванов бошқарган. Иванов аввалроқ катта миқдорда пора олишда айбланиб ушланганди. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақларда Россияда қатор мудофаа мансабдорлари қамалди, вазир Шойгу эса ишдан олинди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг