Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда15 киши вайроналар остида қолиб кетди. Улар билан уч кундан бери алоқа йўқ

Россияда15 киши вайроналар остида қолиб кетди. Улар билан уч кундан бери алоқа йўқ

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Амур вилоятидаги конда қамалда қолган 15 нафар кончини қутқариш учун қудуқ қазди.

Қутқарувчилар «Пионер» конида вайроналар остида қолиб кетган кончиларга етиб бориш учун қудуқ бурғулашди. Қудуқнинг чуқурлиги 53 метрни ташкил қилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, иккита қидирув қудуғи қазиш ишлари давом этмоқда. Амур вилояти губернатори Василий Орловнинг маълум қилишича, иккинчи қудуқ қутқарувчиларни шахта горизонти билан боғлайди ва ичкаридаги вазиятни аниқроқ баҳолашга ёрдам беради. Кончилар билан алоқа ўрнатиш учун қудуқларга Новокузнетскдан келтирилган махсус камералар туширилади.

Қутқарувчилар уч кундан бери кончилар билан алоқа ўрната олмаяпти.

Амур вилоятининг Зея туманидаги «Пионер» конида 18 март куни кечқурун ўпирилиш содир бўлди. Тош қулаши оқибатида 13 киши вайроналар остида қолиб кетган, тезкор хизматлар маълумотларига кўра, улар 120 метр чуқурликда. Кейинроқ вилоят прокуратураси кон вайроналари остида 15 киши қолган бўлиши мумкинлигини айтди.

Вилоят губернатори кондаги вазиятни оғир деб атади. Унинг аниқлик киритишича, қутқарув ишларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан ташқари Нерюнгри, Приморский ва Хабаровск ўлкаси ҳамда Кемерово вилоятидан келган мутахассислар иштирок этмоқда.

Вазият сув оқими билан мураккаблашади. 19 март куни кондаги сув 15 метрга кўтарилди. Эртаси куни мутахассислар ер ости сувларини кондан чиқариш учун вайроналарни тозалаш ишларини тўхтатишга мажбур бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг