Россиялик 19-қаватдан тушиб кетди. Сўнг ўрнидан туриб, шифокорларга қўшиқ айтди (видео)

Россиянинг Воронеж шаҳрида яшовчи шахс 19-қаватдан йиқилиб, ўрнидан туриб, шифокорларга «Муҳаббат тушга ўхшайди» қўшиғини куйлади.
Маълум қилинишича, маст эркак турар-жой мажмуаси деразалари остида тўхтаб турган машина устига тушишга муваффақ бўлган.
Ҳодиса жойига келган шифокорлар бундай баландликдан йиқилиб омон қолган одамни кўриб ҳайрон қолишган.
«1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасининг маълумотларига кўра, жабрланувчи нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Вазият қониқарли», — дейилади ҳудуд соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter