Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик депутат яна куракда турмайдиган даъво билан чиқди

Россиялик депутат яна куракда турмайдиган даъво билан чиқди

Россия Давлат думаси депутати, иқтидордаги «Единая Россия» партияси Марказий кенгаши аъзоси Евгений Фёдоров собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди.

Унинг даъвосига кўра, СССР республикаларининг ҳар бири Иттифоқ таркибидан ноқонуний равишда чиққан ва шу сабабли эртами-кечми Россия билан қуролли зиддиятга боради.

«Барча собиқ (Иттифоқ) республикалари эртами-кеч Россия билан ихтилофга боради ёки урушади. Уларнинг айримлари, масалан, Беларусь ҳозир бундай йўл тутмайди. Грузия аллақачон урушган. Украина (урушмоқда). Бу фикр Арманистонга ҳам тўлиқ тааллуқлидир», – дейди Е.Фёдоров.

Сиёсатчи республикалар дипломатик йўл билан қайтарилса, ҳарбий тўқнашувларнинг олди олинишини айтган.

Е.Фёдоров аввал ҳам собиқ Иттифоқ давлатларининг суверенитетига таҳдид солувчи баёнотлар берган.

2020 йил декабрь ойида у ҳамкасби, Россия Давлат думасининг илм-фан ва таълим қўмитаси раиси Вячеслав Никоновнинг баҳсли фикрини қўллаб-қувватлаб, Қозоғистон Совет Иттифоқига тегишли ҳудудларга ноқонуний равишда эгалик қилаётганини даъво қилган, мамлакат раҳбариятидан Олмаота шаҳрини Россияга қайтаришни талаб қилган эди.

2020 йил июнь ойида президент Владимир Путин ҳам СССР таркибида бўлган республикалар Иттифоқ таркибидан чиқиш пайти ўзи билан Россияга тегишли улкан ҳудудларни олиб чиқиб кетгани ҳақида низоли фикрни илгари сурганди.

60 ёшли Евгений Фёдоров салкам 30 йилдан бери Россия парламенти қуйи ва юқори палаталарида фаолият юритиб келади. Украинага босқинни очиқ ва давомли қўллаб-қувватлагани сабабли АҚШ, Буюк Британия, Канада, Япония, Австралия ва Европа Иттифоқи унга нисбатан санкция жорий қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг