Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик Нобел мукофоти совриндори медалини аукционда сотди

Россиялик Нобел мукофоти совриндори медалини аукционда сотди

2021 йилда Тинчлик учун Нобел мукофотини олган «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратовнинг медали аукционда 103,5 миллион долларга сотилди.

Бу ҳақда АҚШнинг Heritage Auctions савдо уйи хабар берди.

Ким ошди савдоси бошланишидан олдин журналистдан у ҳақиқатан ҳам медални сотишга тайёрми ёки йўқлигини сўрашган. Муратов бунга ижобий жавоб берган.

Аввалроқ Муратов мукофотни сотиш ҳақидаги қарорни «Новая газета»нинг бутун жамоаси қўллаб-қувватлаганини айтганди.

Медал учун биринчи таклиф 700 000 доллар эди, бироқ бир неча дақиқадан сўнг бу сумма 16,6 миллион долларга кўтарилди. Кейин аноним харидор медал учун 103,5 миллион доллар таклиф қилди ва бирорта ҳам иштирокчи бу таклифдан устун нархни айта олмаган. 

Муратов ушбу пулларни ҳайрия мақсадларига сарфланишини маълум қилган, жумладан украиналик қочоқ болаларга ҳам ёрдам берилиши кўзда тутилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг