Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияни «чўктирадиган» муаммо яна бош кўтармоқда

Россияни «чўктирадиган» муаммо яна бош кўтармоқда

Россияда сўнгги ўн йил ичида биринчи марта фуқаролар ўртасида спиртли ичимликларга қарамлик ҳолатлари кўпая бошлади. Бу ҳақда Росстат маълумотларига таяниб, «Коммерсант» хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, 2022 йилда биринчи марта алкоголга қарамлик клиник ташхиси билан 54,2 минг киши аниқланган. 2021 йилгача мамлакатда алкоголга қарам бўлганлар сони камайиб бораётган бўлса, 2022 йилда бу тенденция ўзгарган.

Мутахассислар вазиятни турли омиллар: пандемия, ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар ва геосиёсий қарама-қаршиликларнинг кучайиши билан изоҳлади.

Шу билан бирга, мутахассислар Росстат маълумотларининг мамлакатдаги алкоголга қарамлик билан боғлиқ вазиятни тўлиқ баҳолаш учун етарли эмаслигига эътибор қаратдилар. Гап шундаки, статистик маълумотлар фақат гиёҳванд моддаларни даволаш клиникасига борган беморларни акс эттиради. Бироқ, кўпчилик нодавлат ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилади ва бу билан расмий статистикага киритилмайди.

Мутахассислар, шунингдек, спиртли ичимликлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган беморларнинг кўплигини ҳисобга олишни сўрадилар, аммо улар қарам эмаслар, шунинг учун улар расмий статистикада ҳам ҳисобга олинмайди.

Охирги 15 йил ичида мамлакатда спиртли ичимликларни сотишга чекловлар, жумладан, ёш чекловлари, шунингдек, сотиш вақти ва жойига чекловлар жорий этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу чора-тадбирлар спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг камайишига ва алкоголдан заҳарланишдан ўлимнинг камайишига олиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг