29 ёшли ўзбекистонлик рус генералини ўлдирганликда гумонланяпти
Кеча, 17 декабрь Россия Федерацияси Қуролли кучлари генерал-лейтенанти, Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи 54 ёшли Игор Кириллов ва унинг ҳайдовчиси генералнинг Москвадаги Рязанский проспектида жойлашган уйидан чиқаверишда масофадан туриб ишга туширилган қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.
РФ ИИВ Тергов қўмитаси ҳолатни теракт дея баҳолаган ва жиноят иши қўзғатган.
Шунингдек, идора расмийси Ирина Волк кечанинг ўзидаёқ гумонланувчи Москва вилояти Балашиха тумани Черное қишлоғида қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Гумонланувчининг шахсига киритилган аниқликка кўра, у 1995 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб чиқмоқда.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахс терговга келтирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сўроқ пайтида у Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганини айтган. Уларнинг кўрсатмаси билан Москвага келган ва қўлбола портловчи мосламани Игор Кириллов яшаган тураржой биноси кираверишида турган электр скутерига қўйган.
Ҳарбий хизматчининг яшаш жойини кузатиш учун у автомашинани ижарага олиб, у ерда видеокузатув камерасини ўрнатган. Ушбу камерадан олинган кадрлар Днепр шаҳридаги теракт ташкилотчиларига онлайн тарзда узатиб турилган.
Ҳарбий хизматчиларнинг уйдан чиқиши пойлаб турилган ва ўша вақтда портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган.
Ушбу жиноятни содир этгани учун жиноятчига 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун бориши кафолатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter