Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саккиз метрли тимсоҳ балиқчини ютиб юборди

Саккиз метрли тимсоҳ балиқчини ютиб юборди

Фото: Daily Star

Индонезиянинг Шимолий Калимантан провинциясида саккиз метрли тимсоҳнинг ошқозонидан балиқчининг жасади топилди. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.

Улкан тимсоҳ 45 ёшли Самсул Баҳрийни дарё бўйида балиқ овлаётган пайтида ютиб юборган. Полиция қотил тимсоҳни бир неча кун излади. Уч кун давомида полиция тўрт метрли ва беш метрли тимсоҳларни тутишди. Ушланган йиртқичларнинг ошқозони текширилганда марҳумнинг белгилари топилмади.

Кейинроқ улар саккиз метрли тимсоҳга дуч келишди. Судралиб юрувчи тузоққа туширилди ва унинг ошқозони текширилганида инсон танасининг ярим ҳазм қилинган қолдиқлари борлиги аниқланган. Экспертиза қолдиқлар Баҳрийга тегишли эканлигини тасдиқлади.

Индонезия архипелагида тимсоҳларнинг 14 тури яшайди. Сўнгги пайтларда судралиб юрувчиларнинг одамларга ҳужуми, айниқса дарёлар яқинида жойлашган қишлоқларда кўпайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг