Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция расман НАТОнинг 32-аъзосига айланди

Швеция расман НАТОнинг 32-аъзосига айланди

Бу ҳақда АҚШ пойтахти Вашингтонда мамлакатнинг альянсга қўшилиш маросимида маълум қилинди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Швеция Бош вазири Улф Кирстерссон Вашингтондаги учрашувидан сўнг қўшма матбуот анжумани ўтказди.

Блинкен журналистларга Швециянинг НАТО иттифоқига қўшилишининг расмий протоколини кўрсатар экан, шундай деди: «Мен Швецияни Вашингтон шартномаси (НАТО таъсис шартномаси) иштирокчиси ва НАТОнинг 32-аъзоси сифатида қутлайман».

У, шунингдек, Швециянинг қўшилиши НАТОни янада кучли қилишини таъкидлади.

НАТО бош котиби ҳам ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Швеция НАТОга расман қўшилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, расмий маросим 11 март куни НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида бўлиб ўтади ва у ерда Швеция байроғи кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг