Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сингапурда 16 хил ҳашаротни ейишга рухсат берилди

Сингапурда 16 хил ҳашаротни ейишга рухсат берилди

Фото: Zerkalo.io

Сингапур озиқ-овқат агентлиги (SFA) 16 хил ҳашаротни овқат сифатида истеъмол қилишга рухсат берди. Улар орасида чигиртка, ун митаси, асалари, ипак қурти, куя ва бир неча хил қўнғиз турлари бор.

«SFA мувофиқлаштирувчи органлар томонидан тақиқланмаган ҳашаротлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импортига рухсат берди. Бу ҳашаротлар одамлар ёки озиқ-овқат ишлаб чиқариладиган ҳайвонлар томонидан ейилиши мумкин», — дейилади агентлик тақдим этган ҳужжатда.

Ҳашаротларнинг «ёввойи табиатдан йиғиб олиниши»га рухсат берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг