Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд 30 дан зиёд пенсионер аёлларнинг қотили устидан ҳукм чиқарди.

Суд 30 дан зиёд пенсионер аёлларнинг қотили устидан ҳукм чиқарди.

Фото: Бизнес Онлайн

Татаристон Олий суди Россиянинг турли ҳудудларида 30 дан зиёд пенсионер аёлларни ўлдирган «волгабўйилик савдойи» устидан ҳукм чиқарди. Қотилликни касб қилиб қолган Радик Тагиров бир умрга озодликдан маҳрум этилди.

Суд хабарига кўра, дастлабки ўн йилни панжара ортида ўтказганидан сўнг, маҳкум махсус режимли колонияга ўтказилади.

Фото: РИА Новости

Биринчиси 2011 йилда содир этилган ва кейинги ўнлаб қотилликларда гумон қилинган Тагиров 2020 йил декабрида қўлга олинганди. Қотилликлар Татаристонга қўшни ҳудудларда содир этилган.

Тергов давомида аниқлик киритилишича, қотил бўлғуси қурбонлари (пенсионер аёллар) ишончига кириш орқали уларнинг квартираларига кирган ва уларни бўғиб ўлдирган. Эътиборли томони, қотил қўлга олинган заҳотиёқ айбига иқрор бўлиб, жиноятлари бўйича кўрсатма берган, аммо орадан вақт ўтиб, айбсизман, деб оёқ тираб олган. Февралда прокурор суддан Тагиров учун бир умрлик қамоқ жасосини сўраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг