Суриядаги масжидда портлаш: 8 киши ҳалок бўлди
Суриядаги масжидда портлаш: саккиз киши ҳалок бўлди.
SANA ахборот агентлигининг жума куни хабар беришича, Суриянинг Хомс шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди ва яна 18 киши жароҳат олди.
Хавфсизлик кучлари воқеа жойини ўраб олган. Тергов олиб борилмоқда.
Агентлик исми ошкор қилинмаган хавфсизлик ходимига иқтибос келтирган ҳолда, номаълум шахслар масжидга портловчи мосламалар қўйганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дамашқда ИШИД раҳбарларидан бири ушланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter