Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сувайш каналини бўғиб қўйган кема қутқарилди — Bloomberg

Сувайш каналини бўғиб қўйган кема қутқарилди — Bloomberg

Фото: BBC

Сувайш каналини бўғиб қўйган «Ever Given» контейнер ташувчиси саёзликдан тортиб олинди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги денгизларда ташувни амалга оширувчи «Inchcape» компаниясига асосланиб хабар берди.

Двигателлари ишламоқда, кема соз. У шимолга, Катта Аччиқкўл томон йўналиш олган, дейилади «Вести» хабарида

Хабарда таъкидланишича, қатновнинг қачон тикланиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бу ерда 370 та кема, жумладан, 25 та танкер кутиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни сув сиғими 220 минг тоннали ва узунлиги 400 метрли «Ever Given» контейнер ташувчиси  Сувайш каналининг жанубий қисмини тўсиб қўйганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг