Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Теҳрон яқинидаги сув омбори деярли қуриб қолди

Теҳрон яқинидаги сув омбори деярли қуриб қолди

Фото: Haqqin.az

Теҳрон яқинидаги сув омбори деярли бутунлай қуриб қолди  сунъий йўлдошдан олинган суратлар буни тасдиқламоқда.

Яқинда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Зенжон вилоятидаги йиғилишда қатнашиб, агар пойтахтда сув истеъмоли устидан қатъий назорат ўрнатилмаса, август ёки сентябрда шаҳардаги сув омборлари бутунлай қуриб битишини айтганди.

Таъкидланишича, мамлакатда сув ресурслари бошқаруви самарасиз, университетлар ва соҳа мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, амалдаги меъёрлар ва қоидалар сув сарфининг фақат ўсишини рағбатлантиради ва вазиятни янада оғирлаштиради.

«Эртага ичимлик сувимиз ҳам қолмайдиган кун келиши мумкин», деганди Пезешкиён июлнинг сўнгги санасидаги нутқида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг