Тожикистон мактабларига ўқитувчилар етишмаяпти
Тожикистон мактабларида ўқитувчилар етишмовчилиги кузатилмоқда — мамлакат таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода журналистлар билан учрашувда шуни маълум қилди.
Айни пайтда Тожикистонда 2 670 нафар педагог ўрни вакант турибди.
«Тожикистон мактабларида ҳозирда ўқитувчилар етишмовчилиги 2 670 нафарни ташкил этади, бу 2023-ўқув йили якуни бўйича маълумот, янги ўқув йили бошланиши билан рақамлар ўзгариши мумкин», — деди вазир.
Ҳозирда мамлакат мактабларида 120 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ишлайди, уларнинг 70 фоизи — аёллар.
Вазир қўшимча қилишича, педагогига йўналишидаги ОТМларнинг юқори босқичидаги 2 170 нафар талаба мактабларга вақтинча ишга қабул қилинган.
Ўқитувчиларнинг мактабдан кетиб қолишига асосий сабаб — маошнинг озлиги, Тожикистонда шарафли касб эгаларининг ойлик иш ҳақи ўртача 1 200 дан 1 500 сомонийгача (140 долларгача).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter