«Толибон» жангарилари Ғазнага ҳужум уюштирди

«Толибон» гуруҳи жангарилари Афғонистон марказидаги Ғазна шаҳрига ҳужум уюштирди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Кобул – Ғазна автомагистрал йўли «Толибон» жангарилари ва ҳукумат кучларининг тўқнашуви туфайли ёпиб қўйилган.
«Агар бизга ёрдам кўрсатилмаса, «Толибон» жангарилари Ғазна шаҳрини босиб олиши ҳеч гап эмас», – деган Ғазна вилояти кенгаши вакили Ҳамидулла Наврўзий маҳаллий телеканалга берган интервьюсида.
Афғонистонда тез-тез «Толибон» жангарилари билан ҳукумат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter