Трамп Эрон билан савдо қилувчи мамлакатларга 25 фоизли бож жорий қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Ислом Республикаси билан бизнес юритаётган давлатларга нисбатан 25 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Президентнинг таъкидлашича, Эрон билан ҳамкорлик қилувчи ҳар қандай мамлакат АҚШ билан амалга оширадиган барча савдо операциялари учун 25 фоиз миқдорида бож тўлайди. Трамп мазкур қарорни «якуний ва қайта кўриб чиқилмайдиган» деб атади.
Қарорнинг аниқ тафсилотлари очиқланмади. The Washington Post нашри қайд этишича, янги тарифлар мавжуд америкалик божларга қўшимча равишда жорий этиладими ёки йўқми — ҳозирча аниқ эмас. Газета сўров ўтказган иқтисодчиларга кўра, агар божлар қўшимча тарзда қўлланилса, бу АҚШ иқтисодиёти учун сезиларли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Bloomberg маълумотига кўра, Эроннинг асосий савдо ҳамкорлари орасида Ҳиндистон, Хитой ва Туркия бор.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter