Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Эронга қарши ҳарбий босимни қайта тиклаш вариантини кўриб чиқяпти – Axios

Трамп Эронга қарши ҳарбий босимни қайта тиклаш вариантини кўриб чиқяпти – Axios

Фото: Keystone Press Agency

АҚШ Эроннинг янги тинчлик келишувига жавобини тахминан ўн кун кутган, аммо Теҳрон Вашингтон шартларини қабул қилмаганидан кейин музокаралар деярли тўхтаб қолган.

Axios нашрининг ёзишича, Доналд Трамп ҳозир Эронга босимни қайта кучайтириш вариантларини муҳокама қилмоқда. Улар орасида Ҳўрмуз бўғозида АҚШ кемаларини кузатиб бориш операцияларини қайта бошлаш ҳамда аввал зарба берилмаган объектларга ҳужум қилиш каби чоралар бор.

Axios’га кўра, Трамп «Теҳронни ён беришга мажбур қилиш учун чекланган ҳарбий босим» қилиш вариантига мойил.

Шу билан бирга, Исроил бойитилган уран захираларини қўлга киритиш бўйича махсус операция ғоясини илгари сурмоқда. Аммо Оқ уй бу сценарийни жуда хавфли деб ҳисобламоқда.

Нашр таъкидлашича, Трампнинг яқинлашиб келаётган Хитой сафари ҳам унинг позициясига таъсир қилиши мумкин. Чунки Си Цзинпин билан музокараларда Эрон мавзуси марказий масалалардан бири бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг