Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хантавирус АҚШ ва Францияда ҳам қайд этилди

Хантавирус АҚШ ва Францияда ҳам қайд этилди

Фото: DW

Хантавирус АҚШ ва Францияда қайд этилди.

Қўшма Штатларда вирус тарқалган круиз кемасида бўлган 17 америкаликдан бирида тест натижаси ижобий чиқди, яна бири енгил аломатлардан шикоят қилди. АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги хабар беришича, улардан иккитаси ташиш пайтида самолётда махсус изоляция бўлинмаларига жойлаштирилган. 

Барча эвакуация қилинган йўловчилар Махсус патогенларни даволаш бўйича минтақавий марказга олиб борилади. 

Францияда MV Hondius бортидаги бир аёлда ҳам ПЦР тести ижобий чиқди. BFMTV маълумотларига кўра, Франция соғлиқни сақлаш вазири Стефани Рист бу маълумотни тасдиқлади. У юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва у билан алоқада бўлган 22 киши кузатув остида. 

Испанияда аввалроқ MV Hondiusдан 94 киши эвакуация қилинган эди. 

Ҳозирда саккиз кишида хантавирус тести ижобий чиқди. Уч йўловчи вафот этди, яна бири Йоханнесбург шифохонасида оғир аҳволда қолмоқда. 

Вирус тарқалган кема бортида тахминан 150 киши бор, уларнинг аксарияти Қўшма Штатлар, Буюк Британия, Испания ва Нидерландия фуқаролари. Бортда бир Россия фуқароси ҳам борлиги маълум. 

Аввалроқ вирус исроиллик беморда ҳам аниқланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг