Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Мексика билан чегарани қўриқлашга НАТОни жалб қилмоқчи

Трамп Мексика билан чегарани қўриқлашга НАТОни жалб қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан бўлган чегарани муҳофаза қилишда НАТО кучларини жалб этиш ғоясини илгари сурди. У бу таклифини Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига таяниб асослади. Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Унинг таъкидлашича, ушбу қадам АҚШни ноқонуний мигрантлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади ва чегара хизмати агентларини бошқа вазифаларга йўналтириш имконини беради.

Шу билан бирга, Трамп аввалроқ бир неча бор НАТО иттифоқи инқирозли вазиятда АҚШга ёрдамга келишига шубҳа билдирган эди.

Маълумот учун, НАТО шартномасининг 5-моддасига кўра, альянсга аъзо давлатлардан бири ёки бир нечтасига қарши қуролли ҳужум амалга оширилган тақдирда, жамоавий жавоб чоралари кўрилиши назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг