Трамп суд залини тарк этди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп суд залини тарк этди. Бу ҳақда СNN хабар бермоқда.
Сиёсатчининг судда иштироки тахминан икки соат давом этди.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўзига қўйилган 34 та айбловнинг бирортасини ҳам тан олмади.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни тушдан кейин Трамп Ню-Йоркдаги қароргоҳини тарк этиб, Манхеттен прокурори идорасига келди ва у ерда расман ҳибсга олинди.
Трамп ўзига қўйилган айбловларни сиёсий таъқиб ва сайловларга аралашиш деб баҳолади. Аввалроқ у 2024 йилда президентликка ўз номзодини қўйиш режасини эълон қилган эди.
СNN хабарига кўра, Доналд Трамп иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 4 декабрь куни Ню-Йоркда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter