Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп ва Байден учрашувида «ихтилофли масалалар» муҳокама қилинди

Трамп ва Байден учрашувида «ихтилофли масалалар» муҳокама қилинди

Reuters

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Доналд Трамп билан бўлиб ўтган Оқ уйдаги учрашувда «ўтмишда келишмовчилик бўлган икки масала»ни муҳокама қилди. Булар – Украина ва Яқин Шарқдаги уруш. Бу ҳақда New York Post нашри Трампга таяниб хабар бермоқда.

Доналд Трамп суҳбат тафсилотларини очиқламаган. Лекин унинг сўзларига кўра, у Байдендан Украинадаги уруш ҳақидаги фикрини сўраган ва сўровига жавобни олган.

«Бундан ташқари, биз Яқин Шарқдаги вазият ҳақида ҳам кўп гаплашдик. Мен бу масалада қайси позицияда эканлигимизни сўрадим ва унинг жавобларини олдим. Жо Байден жуда меҳрибон», – дея қўшимча қилди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, учрашув узоқ давом этган ва бу «ҳар икки томон учун ҳам манфаатли» бўлган.

Трамп ва Байден ўртасидаги учрашув овал кабинетда бўлиб ўтди. Амалдаги президент Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган ва у билан ҳокимиятнинг ўтишини ҳам муҳокама қилиб, бу «силлиқ» бўлишига ваъда берган. 

Эслатиб ўтамиз, янги сайланган президент Трампнинг инаугурацияси 2025 йил 20 январга белгиланган. Шу билан бирга, сайланган президент ўзининг бўлажак маъмуриятини шакллантиришга аллақачон киришган ва асосий лавозимларга бир нечта тайинловларни эълон қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг