Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркий давлатларнинг ҳам НАТОси бўлиши керак – дипломат

Туркий давлатларнинг ҳам НАТОси бўлиши керак – дипломат

Ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда туркий давлатлар ўз хавфсизлигини таъминлаш учун Шимолий Атлантика иттифоқи (НАТО) каби тузилмага эга бўлиши керак. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Озарбайжондаги элчиси Кайрат Осмоналиев Шуша шаҳрида ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) фаолиятига доир халқаро анжуманда гапирган.

“Туркий дунёнинг хавфсизлик тизимини яратиш масаласини ҳал этиш вақти келди. Унга кўра, ҳар бир мамлакат хавфсизлиги бутун минтақамиз хавфсизлиги кафолати бўлмоғи лозим. Дунёда мавжуд муқобил тузилмаларга муқояса этсак, Туркий давлатлар ташкилоти туркийларнинг Европа Иттифоқидир. Демак, истиқболда мудофаа иттифоқи сифатида туркийлар НАТОси ёки туркийлар КХШТини ташкил этиш ҳақида ўйлашимиз керак”, – дейди дипломат.

ТДТга Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия аъзо, Венгрия ҳамда Туркманистон эса кузатувчи давлат мақомида.  Ҳозирда ТДТ 170 миллион нуфус ҳамда 4,2 миллион квадрат километрга чўзилган муҳим геосиёсий ҳудудга эга. Аъзо давлатларнинг глобал иқтисодиётдаги ўрни ошиб бормоқда. ТДТ ялпи ички маҳсулоти 1,4 триллион долларни ташкил этмоқда.

Дунёда беқарорлик кучайиб бораётган паллада Яқин Шарқ мамлакатлари учун ҳам НАТО каби ҳарбий тузилмага асос солиш ташаббуси илгари сурилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг