Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Исроилга қарши кескин чоралар эълон қилди

Туркия Исроилга қарши кескин чоралар эълон қилди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан мамлакат Исроил билан барча иқтисодий ва савдо алоқаларини узиб, ҳаво ҳудудини Исроил самолётлари учун ёпишини айтди. Шунингдек, Туркия кемаларининг энди Исроил портларига кириши тақиқланади

“Исроил ва Ғазо сектори, Ливан, Яман, Сурия ва Эронга ўйламасдан уюштирилган ҳужумлар халқаро ҳамжамиятга қаратилган террор ҳужумининг яққол далолатидир”, - деди вазир Туркия парламенти йиғилишида. 

2024 йилнинг май ойида эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазо секторидаги уруш сабаб Исроил билан савдо алоқалари тўхтатилишини эълон қилди.

Туркия статистик маълумотларига кўра, 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард долларни ташкил этади, унинг 75 фоизи Туркия экспортига тўғри келади. Исроил матбуотига кўра, турк портлари сўнгги пайтларда кема эгаларидан Исроилга алоқаси йўқлиги ва бу давлат учун ҳарбий ёки хавфли юкларни ташимаслиги тўғрисида норасмий сертификат сўрай бошлаган. 

Эрдўғон ўтган йилнинг 13 ноябр куни Исроил билан дипломатик алоқалар тўхтатилганини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг