Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ядро қуроллари пойгасига қўшилиши мумкин

Туркия ядро қуроллари пойгасига қўшилиши мумкин

Туркия мамлакатнинг ядро қуроллари пойгасига қўшилиши мумкинлигини маълум қилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан минтақадаги бошқа давлатларда ядро қуроли пайдо бўлса, мамлакат ядровий пойгага қўшилишга мажбур бўлишини билдирди.

"Бу масалани умумий стратегик вазият контекстида кўриб чиқиш керак. Очиғини айтганда, биз минтақада ҳозирги кучлар мувозанатини бузиши мумкин бўлган кескин ўзгаришларни кўришни истамаймиз", — деди у.

Дипломатнинг айтишича, масалан, Эрон билан муаммоли масалаларга эга бўлган мамлакатлар ядро қуролини қўлга киритишга интилишни бошлайдилар.

"Туркия ҳам, эҳтимол, бу қуролланиш пойгасига ихтиёрсиз равишда қўшилишига тўғри келади", деди вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг