Туркиядаги оммавий намойишларда қарийб 500 киши қўлга олинди
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликай Х ижтимоий тармоқда хабар беришича, полиция Туркия жанубидаги Кайсери вилоятидаги тартибсизликлар ортидан 474 кишини ҳибсга олди.
Хабарда, Кайсери воқеасидан кейин Туркиянинг баъзи шаҳарларида сурияликларга қарши намойишлар уюштирилгани билдирилди.
«Ноқонуний воситалар ёрдамида амалга оширилган провокацион ҳаракатлар натижасида 474 киши қўлга олинди», - деб ёзади у.
Ерликайнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида 285 нафари турли жиноятлар учун судланган. Шунингдек, у аҳолини ўзини босиқлик билан тутишга, провокацияларга берилмасликка чақирди.
30 июнь куни Туркиянинг бир қанча шаҳарларида, хусусан, Кайсери, Ҳатай, Газиантепда маҳаллий аҳолининг йирик норозилик намойишлари ва митинглари бўлиб ўтди, бунга суриялик қочқиннинг болага ҳужуми ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди. Республика Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тартибсизликларда мухолифатнинг «заҳарли» ҳийлаларини айбдор дея топди. У намойишчиларнинг ҳаракатларини номақбул деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter