Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тухум қимматлашгани учун товуқларни ижарага олиш бошланди

Тухум қимматлашгани учун товуқларни ижарага олиш бошланди

Иллюстратив фото

Америкалик фермерлар парранда гриппи туфайли миллионлаб товуқларни йўқ қилишга мажбур бўлишяпти. Оқибатда тухум етказиш кескин қисқариб, нархлар кўтарилди. NBC хабарига кўра, тухум қимматлашганидан сўнг айрим истеъмолчилар товуқларни ижарага олишни бошлашди.

«Икки-тўрттадан товуқни катаги билан буюртмачиларнинг ҳовлисига етказиб беряпмиз. Иккита товуқ бир ҳафтада ўнта, тўрттаси йигирматагача тухум қўяди», — деди Rent the Chicken Homestead ташкилоти муассисларидан бири Женн Томпкинс. Унинг айтишича, одамлар пулни тежаш учун эмас, кўпроқ ўзларини хотиржам ҳис этиш учун шундай йўл тутишмоқда.

Питтсбург яқинида жойлашган Rent the Chicken компаниясига 2013 йилда асос солинган бўлиб, АҚШ ва Канада бўйлаб фермерлар билан ҳамкорлик қилади, товуқларни олти ой муддатга ижарага бериб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг