Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина президентининг ёрдамчисига суиқасд уюштирилди

Украина президентининг ёрдамчисига суиқасд уюштирилди

Фото: 24 канал

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ёрдамчиси Сергей Шефирнинг машинаси 22 сентябр, чоршанба куни эрталаб Киев яқинида ўққа тутилди. Бу ҳақда Vesti  маълум қилмоқда.

Бу уриниш Украина Ички ишлар вазирлиги вакили томонидан тасдиқланган, бироқ воқеа тафсилотлари ҳозирча расман ошкор қилинмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, иш қўшимча текширишни талаб қилади. Ҳужум натижасида ҳайдовчи жиддий жароҳатланган, унга учта ўқ тегган.

Жабрланувчи реанимацияга ётқизилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.

«Квартал 95» студиясининг ҳаммуаллифи, Зеленскийнинг яқин ҳамкори ва ҳамроҳи бўлган Сергей Шефир саломатлигига зарар етмагани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг