Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина ва Россия асирлар алмаштириш бўйича янги музокараларни бошлаши мумкин

Украина ва Россия асирлар алмаштириш бўйича янги музокараларни бошлаши мумкин

Украина ва Россия ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви натижасида 1 200 украин фуқароси озод қилиниши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ва Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров маълум қилди.

Умеровнинг сўзларига кўра, алмашинув жараёни Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида қайта бошланади. Унинг таъкидлашича, тарафлар 2022 йилда Истанбулда имзоланган алмашинув битимларини жонлантиришга келишган. Шунингдек, техник маслаҳатлар яқин кунларда ўтиши режалаштирилган. Унда барча ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлар аниқланади.

Умеров «озод қилинадиган украиналиклар Янги йил ва Рождество байрамларини оилалари билан бирга уйда ўтказиш имконига эга бўлиши»ни айтади.

Маълумот учун, Истанбул келишувлари – 2022 йилда Туркия ўртачилигида имзоланган ва катта миқдорда асирлар алмашинувини мувофиқлаштириш механизмларини ўз ичига олган ҳамкорлик формати ҳисобланади. Ўша пайтдан буён минглаб тутқунлар алмашилган, лекин бу борадаги музокаралар ҳар доим ҳам муваффақиятли кечмаяпти.

Киев томонининг бу чақирувига Москва ҳозирча жавоб бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг