Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда Абрамович нима қиляпти?
Россиялик тадбиркор, миллиардер Роман Абрамович Украина ва Россия ўртасидаги музокара жараёнларида жуда самарали воситачи вазифасини бажаряпти. Буни бугун, 30 март куни ўтказилган брифингда Украина президенти Офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк таъкидлади.
«У (Абрамович — таҳр.) делегациялар ўртасидаги жуда самарали воситачи ҳисобланади. Яъни охир-оқибат томонлар ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун, у жараёнларда қисман модераторликни ўз зиммасига олмоқда. Бир томон ниманидир илгари суради, бошқа томон музокаралар жараёни логистикаси нуқта назаридан буни тўғри англамаслиги мумкин», — деди Подоляк.
У Роман Абрамовичнинг заҳарлангани тўғрисидаги гап-сўзларга ҳам муносабат билдириб ўтди. Подлякнинг фикрича, булар делегацияларга босим ўтказиш, уларни диққатни жамлашдан чалғитиш учун уюштирилган спекулятив, конспирологик уйдирмалар, холос.
Роман Абрамович Россия-Украина музокараларига ҳар икки томон тасдиғи билан жалб этилгани ҳақидаги маълумотни Кремль тасдиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter