Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина йил бошидан бери Россияга мингдан ортиқ узоқ масофали зарбалар берди

Украина йил бошидан бери Россияга мингдан ортиқ узоқ масофали зарбалар берди

Украина президенти Володимир Зеленский 2026 йил бошидан буён DeepStrike стратегияси доирасида Россия ҳудудидаги нишонларга 1000 дан ортиқ узоқ масофали зарба берилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украина қуроллари ҳозирда 3000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга ҳам етиб бормоқда ва бу имконият янада кенгайтирилмоқда.

Зеленскийнинг таъкидлашича, янги зарбалар Россиянинг қурол ишлаб чиқариш имкониятларини чеклаш, нефт ва иқтисодий инфратузилмага зарар етказиш ҳамда Москвага дипломатик босимни кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек, у Россия ҳаво мудофааси тизимларининг асосий қисми Москва, Санкт-Петербург, давлат қароргоҳлари ва Қрим кўприги атрофида жамлангани, шу сабабли мамлакатнинг узоқ ҳудудлари нисбатан камроқ ҳимояланганини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг