Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Венесуэла: зилзила қурбонлари сони 1 400 нафардан ошди, 69 минг киши бедарак

Венесуэла: зилзила қурбонлари сони 1 400 нафардан ошди, 69 минг киши бедарак

24 июн куни Венесуэлада содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 430 нафардан ошди. Мамлакат Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригеснинг маълум қилишича, камида 68 900 киши ҳалигача бедарак деб ҳисобланмоқда.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излаш ишларини тўхтовсиз давом эттирмоқда. Мутахассислар зилзиладан кейинги дастлабки 48–72 соат тирик қолганларни қутқариш учун ҳал қилувчи давр эканини таъкидламоқда. Бироқ вайроналар остида қолганларда озиқ-овқат ва ичимлик суви мавжуд бўлса, уларни қутқариш имконияти бу муддатдан кейин ҳам сақланиб қолиши мумкин.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига халқаро ҳамжамият ҳам қўшилган. Ҳозирга қадар Венесуэлага турли давлатлардан қутқарувчилар, шифокорлар ва махсус техника ортилган камида 17 та рейс етиб келган. Қутқарув операцияларида АҚШ, Бразилия, Мексика, Франция, Туркия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар мутахассислари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 июн куни орасида бир дақиқага ҳам етмайдиган вақт фарқи билан магнитудаси мос равишда 7,2 ва 7,5 баллни ташкил этган ер силкинишлари содир бўлган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг