Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Зеленский ва Пётр Порошенко Россияда қидирувга берилди

Владимир Зеленский ва Пётр Порошенко Россияда қидирувга берилди

Фото: BFM.ru

Россия ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда собиқ президент Пётр Порошенкони Россияда қидирувга берди.

Улар Жиноят кодекси бўйича қидирилаётгани ёзилган, аммо қайси моддалигига аниқлик киритилмаган.

Россия аввалроқ қатор украин амалдорлари ва сиёсатчиларини қидирувга берганди. Украина собиқ молия вазири Александр Шлапак, Украина миллий банки собиқ раҳбари Степан Кубив, Украина СНБО (мудофаа ва хавфсизлик миллий кенгаши) котиби Александр Литвиненко шулар жумласидан. Қолаверса, Россия 2023 йил декабрида Украина Разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Будановни ҳам қидирилаётган шахслар рўйхатига киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг