Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой армияси раҳбарияти: «Урушга тайёрланинг!..»

Хитой армияси раҳбарияти: «Урушга тайёрланинг!..»

Хитой Халқ озодлик армияси раҳбарияти аскарларни «урушга тайёрланишга» чақирди. Бу ҳақда қисқача хабар ХХР 80-қўшма қуролли армиясининг  Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунтида эълон қилинди, деб ёзади Global Times. 

«Урушга тайёрланинг!» чақириғи AҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси спикери Нэнси Пэлосининг Тайванга режалаштирилган ташрифи фонида 12 соат ичида 300 000 дан ортиқ лайк ва 19 000 изоҳ тўплади.

Нашрга берган изоҳида Хитой армияси вакиллари бу армия ташкил етилганининг 95 йиллигига тўғри келганига айтишган. 

Нашрнинг ёзишича, кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу чақирувни қўллаб-қувватлаб изоҳ қолдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Нэнси Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи Хитойда кучли норозилик уйғотмоқда. ХХР раиси Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон мулоқотида «олов билан ўйнашмаслик кераклигини, у билан ўйнашган киши ўзини ёқишини» айтиб огоҳлантирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг