Хитой Тожикистонда ҳарбий база қуряптими? Расмий вакил изоҳ берди
Хитойнинг Марказий Осиёда ҳарбий базалари йўқ. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэнбин Тожикистонда базалар қурилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Гап Reuters агентлигининг хабарлари ҳақида кетмоқда, унга кўра Пекин Тожикистоннинг Афғонистон билан чегаралари яқинида ҳарбий базалар қурилишини молиялаштирмоқчи экани айтилганди.
«Ишонч билан айта оламанки, Хитойнинг Марказий Осиёда ҳеч қандай ҳарбий базаси йўқ», — деди Ван Вэнбин.
Тожикистон парламенти матбуот котибининг Reuters агентлигига маълум қилишича, Душанбе ва Пекин Хитойнинг Помир тоғларида (Тоғли Бадахшон автоном вилоятида, Афғонистон билан чегарада) база қуриш бўйича келишувга эришган. ТАСС ахборот агентлигининг таъкидлашича, бошқа ОАВ маълумотларига кўра, база қурилиши 9,4 миллион долларга баҳоланган. Қурилиш тугаллангач, база Тожикистон Ички ишлар вазирлигига топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter