Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги Зеландияда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Янги Зеландияда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Бугун Янги Зеландия таркибидаги Кермадек архипелагида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри 8 минг киши истиқомат қилувчи Керакри шаҳридан 928 км шимоли-шарқда жойлашган. Аниқланишича, зилзила маркази 150 км чуқурликда.

Ҳозирча, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳам қайд этилмаган.

Аввалроқ Туркияда зилзила бўлишини олдиндан башорат қилган нидерландиялик сейсмолог Франк Хугербитс 2023 йилнинг март ойида бир қатор кучли ер силкинишлари кузатилишини айтганди.  

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг