Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония рақамлаштириш вазири бош вазирлик учун курашга қўшилди

Япония рақамлаштириш вазири бош вазирлик учун курашга қўшилди

Таро Коно.

Фото: The Japan Times

Япония рақамлаштириш вазири Таро Коно етакчи Либерал-демократлар партияси (ЛДП) раислиги учун ўз номзодини кўрсатди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ушбу сайлов ғолиби Япония бош вазири бўлади.

Таро Коно ўз қарорини махсус ташкил этилган матбуот анжуманида эълон қилди.

«Мен ЛДП раислиги учун сайловда қатнашаман», — деди Таро Коно.

Таро Кононинг рақиблари етарли — собиқ иқтисодий хавфсизлик вазири Такаюки Кобаяси, собиқ мудофаа вазири Сигэру Исиба, жами 11 потенциал номзод бош вазирликка даъвогар.


Япониянинг амалдаги бош вазири Фумио Кисида сентябрда ўз лавозимини тарк этишини ва иккинчи муддат учун сайловда номзодини илгари сурмаслигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг