Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда балиқ 3,2 млн долларга сотилди

Японияда балиқ 3,2 млн долларга сотилди

«Kiyomura Co.» президенти Кийоши Кимура Япония тарихидаги энг қиммат балиқни харид қилди.

Фото: AP Photo

Токионинг Тоёсу бозорида 5 январ куни ўтказилган аукционда 243 кг оғирликдаги кўк тунец 510 млн иена (тахминан 3,2 млн доллар)га сотилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Балиқ Япония шимолидаги Аомори префектураси қирғоқларида овланган. У учун тўланган пул 1999 йилдаги олдинги рекордни янгилади. Ўшанда тунец 333,6 миллион иена (ўша пайтдаги курс бўйича тахминан 2,9 миллион доллар)га сотилган.

Фото: AP Photo

Савдо ташкилотчиларининг таъкидлашича, йирик харидлар йил давомида бизнесда муваффақият қозонишга ишонч билан боғлиқ. Бундан ташқари, биринчи савдода асосий лотни сотиб олиш мамлакатнинг энг қиммат балиғини татиб кўриш учун навбатда туришга тайёр мижозларнинг эътиборини тортади.

Ўтган йили Токио бозоридаги кимошдида, гарчи оғирроқ бўлса-да, тунец қарийб икки баравар арзонга сотилганди. 276 килоли балиқ учун харидор 1,7 млн доллар тўлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг