Японияда сайлов кампанияси бошланди — 16 сентябрь куни янги бош вазир таништирилади

Японияда амалдаги етакчи партия раҳбарлиги учун сайлов кампанияси бошланди, партия раҳбари кейинчалик Синдзо Абэнинг ўрнига бош вазир курсисига ўтиради. Аввал хабар берганимиздек, уч нафар номзод ушбу лавозимлар учун курашмоқда. «Россия 24» телеканали хабарига кўра, вазирлар маҳкамасининг амалдаги бош котиби Ёсихидэ Суга ҳозирча фаворит бўлиб турибди.

Сайловлар 14 сентябрь куни масофадан ўтказилади. 16 сентябрь куни эса парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида бош вазир ким бўлгани маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Япония бош вазири Синдзо Абэ саломатлиги ёмонлашгани учун 28 август куни расман истеъфо берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter