Ёзда йўқолган моделнинг жасади олтита мурда билан битта қабрдан топилди
Мексикада қарийб икки ойдан сўнг модель Есения Альварадонинг жасади топилди, дея хабар берди «Daily Mail».
Аёлнинг мурдасини олти кишининг қолдиқлари билан бирга битта қабрдан топишди. Дафн этилганлар шахсини аниқлаш учун ДНК-экспертиза ўтказишга тўғри келган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оммавий қабр топилган ер эгаларини қўлга олишган. Улар наркокартеллар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Альварадо августнинг ўрталарида Сьюдад-Обрегон шаҳридаги дўконлардан бирида ўғирлаб кетилган. Тўрт нафар ниқобли киши уни ушлаб, номаълум томонга олиб кетган.
Онасининг сўзларига кўра, ўғирликдан кейинги дастлабки кунларда ҳар хил одамлар унга қўнғироқ қилиб, қизини пул эвазига қайтаришини айтишган. Сўнгра қўнғироқлар тўхтади.
Есения Альварадонинг беш ёшли ўғли бор эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter