Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский россияликларга мурожаат қилди

Зеленский россияликларга мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия фуқароларига мурожаат йўллади.

«Россиянинг сафарбарлик тўғрисидаги қарори — ўнлаб йиллар давомида хорижий давлатни босиб олишга тайёр бўлган шахсий армияси бунга дош бера олмагани ва парчаланиб кетганини очиқ тан олишдир. Энди сафарбарлик туфайли Россия фуқароларининг аксарияти учун Россиянинг Украинага қарши уруши телевизор ёки интернетдаги томоша эмас, балки ҳар бир рус уйига кириб борган фожиадир.

Олти ой ичида ушбу урушда 55 минг рус аскари ҳалок бўлди. Ўн минглаб киши ярадор ва мажруҳ бўлди. Янада кўпроғини истайсизми? Ёки йўқми? Унда норозилик билдиринг. Курашинг. Қочиб кетинг. Ёки Украинага келганда таслим бўлинг. Булар омон қолиш йўлларидир», деди Владимир Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентабрда эълон қилинган сафарбарлик доирасида Россия Мудофаа вазирлиги 300 минг заҳирадаги аскарни чақириш режасини эълон қилди. ОАВ хабарларига кўра, президентнинг сафарбарлик тўғрисидаги фармонидаги махфий бандда бир миллионгача киши армияга чақирилиши мумкинлиги айтилган. Аммо буни Кремл рад этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг